Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

Давлат раҳбари АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон - АҚШ ҳамкорлиги юқори даражада эканлигини таъкидлади, Америка Қўшма штатлари билан кенгайтирилган стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ғоясига содиқлигини тасдиқлади. Томонлар қўшма савдо-иқтисодий ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, устувор соҳаларда, шу жумладан, ўта муҳим минераллар, транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Қозоғистон муассислар қаторида бўлган Тинчлик кенгаши фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилгани учун Дональд Трампга миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида, Сержио Гор АҚШ Президенти давлатимиз раҳбари фаолиятини қадрлашини таъкидлади. Умуман олганда, АҚШ минтақа мамлакатлари билан шартномалар динамикасини оширишга интилмоқда. Сўнгги йилнинг ўзида 20  миллиарддан зиёд қийматга эга шартнома тузилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.