Қозоғистонликлар 2025 йилда ихтиозаврни томоша қила олади

Қозоғистонликлар 2025 йилда  ихтиозаврни томоша қила олади

Қозоғистонликлар ихтиозавр скелетини томоша қила олади. Мезозой эрасига оид қадимий денгиз калтакесаги суякларининг тўлақонли моделт келаси йили намойиш қилинади. Эслатамиз, 250 миллион йил аввал мамлакат ғарбида яшаган жонивор суякларининг фрагментларини ёш геологлар 2016 йилда топишган. Маълум бўлишича, авваллари бу турдаги динозавр фанга маълум бўлмаган. «Қозоғистонозавр», деб ном олган сузувчи калтакесакнинг узунлиги 7 метрга яқин, бош чаноғи – бир метрдан узун, қўл-оёқлари икки метр, кўзлари 20 сантиметр атрофида. Калтакесак суякларини тиклаш ишларини Назарбоев Университет амалга оширди. Ихтиозаврнинг етишмаётган қисмлари 3D-моделини яратишдан аввал скелет яхшилаб ўрганилди, суяклар илмий таҳлилдан ўтди.

 

Рэнди Хазлет, Тоғ иши ва заминга оид фанлар мактаби декани:

Талабалармиз ихтиозавр скелетини сканерлаш ва чоп этиш билан машғул. Унинг қанча суяги борлигини билиб олганимиздан сўнг, йиғиш учун ҳам бир оз вақт сарфлаймиз. Сўнгра музей очамиз ва унда денгиз йиртқичини намойиш қиламиз. Скелет махсус шиша тўсиқ ортига қўйилади. Унда барча суяклар тўлиқ жамланади. Йиртқичнинг нусхасини университетимиз атриумига қўямиз. 3D-чоп этиш орқали яратилган пластик версияси енгил бўлгани сабабли, уни осиб қўя оламиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.