Қозоғистоннинг қонун чиқарувчи тармоқ ваколатлари кенгайган янги
давлат бошқаруви моделига ўтиши табиий ҳолат. Сиёсатгшунос Талғат Қалиевнинг
таъкидлашича, янги Конституция лойиҳасида таклиф этилган ўзгаришлар янгиланган
ҳокимият тузилишини шакллантиради. Ваколатларнинг қайта тақсимланиши сиёсий институтлар барқарорлигини
оширади. Эксперт Бош қомуснинг асосий жиҳатларини тилга олди. Улар қаторида бир палатали парламент — Қурилтай сайланиши, вице-президент
лавозими жорий этилиши, Халқ Кенгаши тузилиши ҳам бор.
Талғат Қалиев, сиёсатшунос:
- Конституцияда таклиф этилаётган ўзгаришлар шахсга боғланган давлат
бошқаруви моделидан институционал шаклда ишлашга ўтишни кўзда тутади. Ҳокимият
лавозимдаги одамга эмас, аниқ бир амалдорга эмас, институтлар ва жараёнларга
таянади. Бу эса анча барқарор тизим яратилишига олиб келади. Фуқаролик жамияти,
этно-маданий бирлашмалар ва маслихат вакилари орқали минтақаларни тақдим этувчи
Халқ кенгаши эса янги, янада мураккаб моделни таклиф қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

