Қозоғистонга келаётган туристлар оқими кенгаймоқда. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, республиканинг халқаро миқёсда очиқлиги бунга ёрдам беряпти. Шу жумладан, визасиз тартиб йўлга қўйилгач Хитойдан келаётганлар сони 20 марта ортди. 14 кунлик кириш имконияти яратилгани боис Ҳиндистон саёҳатчилари сони 3 марта кўпайди. Умуман олганда, бундай имкониятдан 80 та давлат фуқаролари фойдалана олади. Электрон туристик визалар тизими 117 та давлат учун ишлаб турибди. Қозоғистоннинг 12 та халқаро аэропортида «Очиқ осмон» тартиби тақдим этилган. Бу эса парвозлар географиясини кенгайтиради, халқаро рейслар сонини орттиради. Натижада, саёҳатчилар оқими янада кўпаяди.
Ермек Маржиқпаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири:
– Расмий статистикага кўра, 2023 йил якунларига кўра, ички туристлар сони 9,6 миллион кишини ташкил қилди. Меҳмонхоналарга жойлашган хорижлик туристлар сони 17 фоиз ёки 150 минг нафарга ошди ва 1 миллион 100 минг кишига етди. Уларга 229 миллиард тенге ҳажмида хизмат кўрсатилди. Бу эса 2022 йилдагидан 46 миллиард тенгега кўп.
Абдумалик Сарманов таржимаси.