Қозоғистон рақамли инфратузилмаларни ривожлантиради

Қозоғистон рақамли инфратузилмаларни ривожлантиради

Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов раислигида ўтказилган йиғилишда «Маълумотни қайта ишлаш марказлари водийси» муҳокама қилинди. Лойиҳа мамлакатнинг асосий рқамли  ташаббуслари қаторига киради. Уни рўёбга чиқариш учун Павлодар вилоятида ер участкалари ажратилди, 215 МВт қувватга эга подстанция харид қилинди. Шу тариқа, бўлажак рақамли хаб учун пойдевор тикланди, дея маълум қилди йиғилиш қатнашчилари. Шунингдек, йиғилишда энергия таъминотида имтиёзли тариф модели белгилаш, инвестициявий ва солиқ преференциялари тасдиқланди. Ушбу чора-тадбирлар лойиҳанинг дунёдаги йирик технологик ўйинчилар учун жозибадорлигини оширади. Ҳозир АҚШ, Хитой ва Ҳиндистоннинг 20 тадан зиёд компанияси билан музокаралар давом этяпти. Уларнинг ҳаммаси булутли ҳисоблар, катта маълумотларни қайта ишлаш ва СИ сегментида ишлайди. Йиғилиш якунига кўра, 100 МВт қувватга харидор борлиги аниқланди. Эслатамиз, водий қуввати келажакда 1 ГВт бўлиши, унда йирик лангар мижозлар билан ишлаш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси