Қозоғистон жанубида буғ-газ электростанцияси қурилаяпти. Туркистон вилоятидаги энг йирик лойиҳа бўлган электростанция қурилишига 700 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. 1000 МВт қувватга эга корхонанинг ишга тушиши минтақада энергия тақчиллигини бартараф этади. Унда 500 дан зиёд иш ўрни очилиши режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, янги электростанциянинг афзал жиҳати шундаки, у ишлаб чиқариладиган энергияга нисбатан ҳисоблаганди одатдаги станциялардан кўра анча кам сув сарфлайди, айни вақтда, экологлар таъкидлашича, атроф-муҳитга деярли мутлақо салбий таъсир кўрсатмайди.
Сабит Базарбеков, етакчи муҳандис:
– Ҳозир қурилиш майдончасида нўлинчи ва биринчи қаватлардаги бетон ишлари бажариляпти. Шунингдек, сувни тозалаш пункти қуриляпти. Сув тозалаш насосларида тупроқ ишлари тугади, бетон қуйишга киришдик. Ҳозир 56 та техника бирлиги ва 300 нафар ишчи жалб этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.