Қозоғистон Президенти ва Иордания қироли Astana Hubга борди

Қозоғистон Президенти ва Иордания қироли Astana Hubга борди

Қозоғистон Президенти ва Иордания қироли Марказий Осиёнинг энг йирик инновациявий кластери - Astana Hubга борди. Бу ерда меҳмонлар республиканинг IT ва сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлари ва мамлакат компанияларининг халқаро бозорларга чиқарилаётган ишланмалари тақдим этилди. Улар қаторида давлат cектори учун AI-ечимлар, Қозоғистон ва хориждаги 1 миллион нафар ўқувчи фойдаланаётган математика бўйича таълим дастури, йўловчилар учун сервис хизмати ва бошқалар бор. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев кузда Астанада очилиши режалаштирилган Alem.AI халқаро сунъий интеллект маркази концепцияси билан таништирди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Абдулла II бин ал-Ҳусайн «Астана» халқаро молия марказига ҳам борди. Ташкил этилганидан буён у жами 17 миллиард доллар инвестиция жалб қилди ва 85 давлатнинг 4 минг 200 та компаниясини бирлаштирди. Унда юксак мартабали меҳмонлар АХММ суди, Халқаро арбитраж маркази, Молиявий хизматларни тартибга келтириш қўмитаси, АХММ биржаси фаолияти натижалари билан таништирилди, корпоратив «Ишонч музейи» ҳақида маълумот берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси