Янги Конституция Қозоғистон ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлайди

Янги Конституция Қозоғистон ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлайди

Янги Конституция 1 июль куни кучга киради ва кенг кўламли ўзгаришлар дебочасига айланади. Асосий қомус бешта конституциявий қонун қабул қилиш, бошқа ҳужжатларда 60 тадан зиёд ўзгаришларни амалга оширишни талаб қилади. Қонунчилик фаолияти шаффофлашади, Парламентни тарқатиш аниқ қоидаларга кўра амалга оширилади. Бу сиёсий тизимнинг барқарорлиги таъминлайди, истиқболларни кўриш имконини беради. Сиёсатшунос Андрей Чеботарёв таъкидлашича, асосий давлат тузилмаларининг барқарор ишлаши алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Жумладан, Асосий қонун Парламент ролини кучайтиради, унга янада ишончли институционал пойдевор яратади.

Андрей Чеботарёв, сиёсатшунос:

- Конституция – Қозоғистон давлатчилигининг институционал, қадриятлар пойдеворини ўзгартирди. Мамлакатнинг асосий ғояси Адолатли Қозоғистон. Ғоянинг асосий тамойилларидан бири Қонун ва интизом. Яна бир қанча муҳим жиҳатлар: бир томондан - этнослараро, конфессиялараро тотувлик, халқ бирлиги ва бирдамлиги, иккинчи томонда – Қозоғистон халқининг суверенитет асосчиси мақомини олиши. Бу жуда муҳим.

Қозоғистоннинг янги Конституцияси марказида инсон турган моделга щтилишини англатади, унда фуқароларнинг ҳуқуқлари, шахсий хавфсизлиги ва ҳуқуқий муҳофазаси давлат сиёсатининг асосига айланади. Экспертлар фикрича, бундай модель мамлакат ҳуқуқий тизимини янада замонавий қилади, жамиятнинг реал эҳтиёжларига йўналтириб, барқарор тараққиёт ва давлат тузилмасига ишончни ошириш учун асос яратади.

Рустам Қайриев, Қозоғистон уйғур ёшлари уюшмаси раиси:

- Қозоғистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш жиҳатидан олиб қаралса, мен Миранда қоидаларида тўхтаган бўлардим. Яъни юридик атамаларни, тилни билмай туриб, ўзингизча кўп нарса айтишингиз мумкин. Шу боис, ўйлайманки, булар ҳуқуқимизни мустаҳкамлайдиган муҳим тузатишлар.

Абдумалик Сарманов таржимаси