Астанада Ғалаба куни Давлат маслаҳатчиси Халқ қаҳрамони, Совет Иттифоқи қаҳрамони, ёзувчи Бауржан Мўмишули ёдгорлигига
гулчамбар қўйди. Унинг ҳаётий йўли ватанпарварлик, ор-номус ва Ватанга беғараз хизмат намунаси
бўла олади, дея таъкидлади Ерлан Қарин. Давлат маслаҳатчиси
қозоғистонлик қаҳрамонлар жасоратлари халқ хотирасида абадий қолишини алоҳида
кўрсатиб ўтди. У
Давлат раҳбари топшириғига кўра, 2024 йилдан
«Айбын» ордени даражаларига
Сағадат Нурмағамбетов, Бауржан Мўмишули ва Рахимжан Қўшқарбаевнинг номлари берилганини
эслатиб ўтди. 2025 йил 24 декабрда, Бауржан Мўмишулининг 115 йиллигида Қозоғистон
Президенти унга Халқ Қаҳрамони унвони бериш тўғрисида Фармонни имзолади.
Ерлан Қарин, Қозоғистон
Республикаси Давлат маслаҳатчиси:
– Янги йил
арафасида Давлат раҳбари Бауржан Мўмишулига «Халқ Қаҳрамони» унвони бериш тўғрисида Фармон имзолади. Зейнеп опага Юлдуз тақдим этилди. Жорий йилни тарихий ҳақиқат ғалаба қилган
сана, дейиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

