Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонда

Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонда

Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлиб турибди. Бу ҳақда Ақўрда маълум қилган. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Қосим-Жўмарт Тўқаевни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов кутиб олди. «Загулба» қароргоҳида давлатимиз раҳбарини қарши олишга бағишланган расмий маросим ташкил этилди. Фахрий қоровуллар бошлиғи икки мамлакат етакчиларига рапорт топширди. Қозоғистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари ижро этилганидан сўнг Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Илҳом Алиев бир-бирига расмий делегация аъзоларини таништирди. Маросим якунлангач, президентлар музокаралар залига ўтди.

Таъкидлаймиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон-Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.