Референдум бюллетени намунаси тақдим этилди

Референдум бюллетени намунаси тақдим этилди

Қозоғистоннинг янги Конституцияси бўйича умуммиллий референдум бюллетени намунаси тақдим этилди. Унда «Лойиҳаси 2026 йил 12 февралда оммавий ахборот воситаларида чоп этилган Қозоғистон  Республикасининг янги Конституциясини маъқуллайсизми?» деган савол бўлади. Фуқаролар «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб бера олади. Референдум 15 мартда ўтказилиши мзлжалланган. Унга кўра Асосий қонуннинг 84 фоизига ўзгариш киритилади.

Нұрлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси Марказий Референдум комиссияси раиси:

- Электрон Ҳукумат порталида фуқароларнинг рўйхатдан ўтган жойини текшириш бўйича онлайн сервис ишлаб туриши масаласи билан Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазирлиги билан бирга иш олиб бориляпти. Ҳозирча бу сервис республикадаги учаскаларнинг тахминан 50 фоизига уланган. Натижада, фуқаролар ҳақида маълумотларни дарҳол текшириш имкони туғилади.

Марказий референдум комиссияси раиси референдумда имконияти чекланганлар ҳам тўлақонли қатнашиши учун имконият яратилганини таъкидлади. Нұрлан Абдиров барча учаскаларда Конституция лойиҳаси матни ва аудио нусхаси қўйилишини таъкидлади. Кўриш қобилияти заиф шахслар учун Брайль альфавитида чоп этилган трафаретлар тайёрланади ва участкаларга етказилади. Айни вақтда, бюллетень тўлдириш тартибини тушунтирувчи аудио тайёрланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси