Қирғизистонликлар Европага бевосита уча олади.
Бунинг учун Еврокомиссия ўзининг «қора рўйхати» дан ушбу давлатнинг авиакомпанияларини чиқариши керак. 2025 йил май ойида ўтказиладиган якуний аудитдан сўнг
бу ҳақда маълумот берилади. Қирғизистон Фуқаро авиацияси давлат агентлиги берган маълумотга кўра, республика авиация хавфсизлигини таъминлаш, халқаро стандартлар жорий
этиш ва инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича катта ишлар олиб борилган. Экспертлар фикрича, Қирғизистон
учун авиация ўта муҳим алоқа воситаси ҳисобланади,
чунки бу тоғли мамлакат бевосита денгизга чиқа олмайди. Авиакомпанияларнинг «қора рўйхат»дан чиқиши туфайли Париж, Берлин ва Лондон каби янги ҳаво
йўналишлари ўзлаштирилиши, натижада мамлакат
иқтисоди, шу жумладан, туризм ривожланиши кутиляпти.
Эльдар Шабданов, Туризмни ривожлантириш миллий кенгаши аъзоси:
– Авиалинияларимизнинг «қора рўйхат»дан чиқарилаётгани тўғрисидаги маълумотнинг ўзи, иқтисод, шу жумладан, туризм сектори учун катта ғалаба. Чунки биз, туризм секторида ишлаётган тадбиркорлар анчадан буён бу вазиятнинг соҳани ривожлантиришдаги энг катта тўсиқлардан бири эканлигини айтиб келяпмиз. Зеро, туризм занжирининг асосий ҳалқаларидан бири авиалиниялар ҳисобланади. Бевосита қатновлар туристик пакет қийматини арзонлаштиради ва мамлакатга келаётган туристик оқим кенгайишига хизмат қилади.
Таъкидлаш лозимки, Қирғизистон самолётлари Қозоғистоннинг ўндан зиёд, шу жумладан, Астана, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Тараз, Уральск ва Ўскеменга
мунтазам учади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

