Янги Конституция
Қозоғистоннинг сиёсий ва ҳуқуқий тизимини кенг кўламли модернизация қилиш учун
пойдевор яратди. Асосий қадриятларни
мустаҳкамлади, конституциявий институтларнинг ролини кучайтирди, мамлакатнинг
ривожланиш йўлини белгилаб берди. Президент марказидаги халқаро давра суҳбати
иштирокчилари ушбу масалаларни муҳокама қилди. Тадбирда депутатлар, давлат органлари
вакиллари ва хорижий экспертлар иштирок этди. Улар янги конституциявий меъёрлар
амалиётда қандай ишлаши, олдинда турган ишлар ҳақида гапирди.
Алмас
Қанатов, Парламентаризм институти меъёрлар яратиш бошқармаси ижрочи директори:
– Суверенитет, мустақиллик, инсон ҳуқуқлари,
Конституциявий тузум каби қадриятлар биринчи ўринга чиқади. Янги
Конституциянинг жами 96 та моддаси бор, биринчисидан ўн биринчисигача бўлган моддалар қолганларидан устун туради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

