Астанада Марказий Осиёда иссиқлик ва электр энергияси чиқаришнинг илғор
усуллари намойиш этилди. Анъанавий форум доирасида энергетика соҳасини
давлатлараро форматда тартибга солиш механизмлари, муқобил энергия манбаларини
ривожлантириш жараёни муҳокама қилинди. Қозоғистонда 3,5 гигаватт, яъни ишлаб чиқарилган умумий энергиянинг 7 фоиздан зиёд қисмини берувчи 160 тадан зиёд ТЭМ объектлари
бор. 2030 йилгача бу кўрсаткич 15 фоизга етади.
Мутахассислар Қозоғистонда 2,5 гигаватт қувватга эга атом электр станцияси қурилишига алоҳида тўхталди. Бу
иншоот энергия эҳтиёжининг 20 фоизини қоплаши мумкин.
Равиль Валеев, эксперт:
- Тайёргарлик ишлари давом этяпти, қурилишнинг фаол босқичи 2027 йилда бошланади. У тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бобида жуда муҳим. Бугунги кунда қуёш ва шамол электр станцияларининг энергия
балансидаги улуши ортиб бормоқда. Лекин ҳозирча муқобил энергия барқарор ишлаб чиқариш манбаларининг
ўрнини боса олмайди. Шу боис атом энергетикаси яшил энергетикани тўлдирувчи
муҳим йўналиш сифатида кўрилмоқда.
Сайфулла Шаисматов, Лойиҳалаштириш институти директори, ўзбекистон:
- Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ёндашувлари ўхшаш, асосан энергия ишлаб чиқаришнинг самарали технологиялари, муқобил энергия манбалари йўналишида ривожланмоқдамиз. Биз ўз тажрибамиз билан ўртоқлашишга ва бундаги лойиҳа ташкилотларининг янгиликларини ўзлаштиришга тайёрмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

