«Ақўрда» қароргоҳида еттита мамлакатнинг фавқулодда ва мухтор
элчилари Қозоғистон Республикаси Президентига ишонч ёрлиқларини топширди. Испания қироллиги, Эстония, Ўзбекистон, Судан, Руанда, Доминикан ҳамда Маврикий Республикалари вакиллари дипломатик ҳужжатларини тақдим этишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев элчиларни Қозоғистондаги дипломатик миссиялари расмий бошланиши билан қутлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон ташқи сиёсатда тинчлик тарафдори,
БМТ Низоми
қоидаларига қатъий риоя қилади ҳамда халқаро ҳамкорликка ҳамиша очиқ.
Биз Бирлашган Миллатлар ташкилотининг дунё миқёсида тутган
ўрнини бошқа бирорта ташкилот эгаллай олмайда, деб ҳисоблаймиз.
Ва уни ҳамиша
қўллаб-қувватлаймиз. Келгусида мамлакатларингиз билан икки томонлама
муносабатларни ҳам, кўп томонлама асосдаги алоқаларни ҳам ривожлантириш
ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси