Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари икки томонлама муносабатлар юқори суръатда ривожланаётганини қайд этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот чоғида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва апрель ойида Бухорода бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилдилар. Президент девонлари, ҳукуматлар ва тегишли идоралар ўртасидаги фаол алоқалар муҳимлиги таъкидланди. Давлат раҳбарлари минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашди, бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқди.


Абдумалик Сарманов таржимаси