Бир палатали
Қурилтайга сайловлар августда ўтказилади. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, жамиятни ва сиёсий партияларни бундай
жараёнлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиш лозим. Президент фикрича, тегишли фармон 1 июль — янги Конституция
кучга кирганидан кейин дарҳол имзоланади. Шу тариқа, ҳозирнинг ўзида партиялар
сайлов борасида режа тузиш, сайловчилар билан тўлақонли иш олиб бориш учун вақт
ва имкониятга эга бўлади. Эслатамиз, 15 март куни умумреспублика референдумида
қозоғистонликлар янги Конституция қабул қилиш, бир палатали Қурилтайга ўтиш
масаласини маъқуллаганди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Партиялар учун вақт етарли, сайловчилар билан тегишли иш олиб бориш учун яна
беш ой бор. Қурилтайга сайлов Қозоғистоннинг бутун сиёсий тизимини қайта
шакллантириш жараёнининг дебочаси бўлади. Айни вақтда, аввал ҳам айтганим каби,
биз олиб бораётган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар жамият руҳиятидаги
ўзгаришларга боғланган тарзда амалга оширилиши жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

