Қозоғистон мудофаа саноати фаол ривожланяпти. Қўшинлар илғор қурол-яроғ ва техника билан таъминланяпти. Аскарлар малакаси ортяпти. Бугун Президент – мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони Ватан ҳимоячилари кунги муносабати билан ўтказилган тантанали йииғилишда бу ҳақда гапирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев жасурлик қозоқ халқининг ўзига хос фазилати бўлганини таъкидлади. Жанговар шуҳрат анъаналари эса авлоддан авлодга ўтиб келяпти. Жорий йилда Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланяпти. Ўшанда 1 миллион 200 минг нафардан зиёд қозоғистонлик фронтга йўл олган, уларнинг ярмидан кўпроғи қайтиб келмаганди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Фронторти
меҳнаткашлари бор куч-қувватини умумий иш учун сарфлади.
Шу тариқа,
қозоғистонликлар
Ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бу жасорат намунаси тинч ҳаёт,
бирлик ва
тотувликнинг нақадар муҳимлигини кўрсатиши билан бирга,
ёш авлод учун
сабоқ ҳам бўлади. Қуролли кучлар ходимлари жасур ота-боболарнинг
муносиб вориси бўлиши лозим. Улар юртимиз мустақиллиги,
тинчлиги ва
ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қиляпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, махсус хизмат ходимлари
қонун ва тартибни, миллий хавфсизликни қўриқлаяпти.
Қутқарувчиларнинг
осон бўлмаган фаолияти туфайли фавқулодда вазиятларда фуқаролар ҳаёти ва
саломатлиги ҳимояга олиняпти.
Президент Қозоғистон мустақил ммаклат
эканлигини алоҳида таъкидлади. Барча давлатлар билан дўстлик
алоқалари ўрнатилган.
Йиғилиш ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев
ҳарбийлар,
қутқарувчилар ва куч ишлатувчи тузилмалар ходимларига олий ҳарбий
унвонлар ва махсус давлат мукофотларини топширди. Ватанга
хизмат намунаси бўлиши кераклигини тилга олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

