Европа Кенгаши Президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Европа Кенгаши Президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта расмий ташриф билан Астанага келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев юқори мартабали меҳмонни Акўрдада кутиб олди. Томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳақида музокара ўтказади. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган  шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланганига 10  йил бўлди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси