Янги йилга пойтахт қандай безалди?

Янги йилга пойтахт қандай безалди?

Қозоғистон пойтахти «Янги йил бўёқлари» билан пардозланди! Ҳамма томонда арчалар, маржон чироқлар, йилнинг энг сеҳрли байрами белгилари кўринади. Нур-Султон паркларини кезаркансиз, тепаликлардан сирпанишингиз, Қорбобо ва Қорқиз ҳайкаллари ёнида суратга тушишингиз мумкин. Маҳаллий урбанистлар таъкидлашича, шаҳарликлар уларга пиёда етиб олиши ҳам мумкин. Шаҳарнинг ҳар бир туманида қиш эртаги шинавандаларини ўзига тортувчи оҳанраболи нуқталар мавжуд.

Елнар Базикен, урбанистика маркази раҳбари, Нур-Султон шаҳри:

- Сари Арқа туманида шаҳар майдони безатилган. Demalys Promenade қиш даврида ҳам фаоллашади, йўл устида сирпаниш жойи ташкил этилади, лабиринт шаклидаги ранг-баранг инсталляция қўйилади, арчалар, Янги йил кареталари тикилади. Марказий соҳил бўйида бутун бошли муз шаҳар ташкил қилинди.

Пойтахтнинг жажживойлари томоша қилиши учун ҳам кўп нарса ижод қилинган. Алмати туманида «Зверополис» қиш лойиҳаси очилади. Мультфильмларнинг машҳур персонажлари кичкина инсталляциялар шаклида жонланади. Қиш байрамининг яна бир атрибути  – сирпаниш жойлари! Нур-Султондаги ҳар бир паркда  улар бор.

Елнар Базикен, урбанистика маркази раҳбари, Нур-Султон шаҳри:

- Есил туманида бизнес билан бирга рус тепаликлари яратилди, улар «Керуен Sity» ва «Думан» кўнгилочар маркази яқинида. У ерларда бунёд этилган тепаликлар оммалашиб кетган, пойтахт аҳли кўнглидаги каби яратилган. «Керуен» савдо маркази қошида эса ёғоч тепалик бор, шаҳар аҳли унда фаол дам олиши мумкин. У иш бошлади.

Бу ҳал ҳаммаси эмас. Коньки учишни ёқтирадиганлар учун сюрприз тайёрланган. Марказий паркда сирпаниш тепаликларидан ташқари муз катоги тайёрланган. У иллюминациялар билан қопланган дарахтлар орасида ястаниб ётибди. Бетакрор муҳит яратилган. Бундан ташқари, маржон чироқлар орасидан учиб ўтиш мумкин бўлган ғаройиб сирпанчиқ ҳам бор. Янги йил шукуҳини шаҳарга асосан ҳомийлар тақдим этди. Лойиҳаларнинг кўп қисмини улар молиялаштирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси