Алматини дунёнинг энг яхши шаҳарлари юзталигига киритиш кўзланмоқда. Мегаполис раҳбарияти ўз олдига шундай амбицияли мақсад қўйган. Бундай самарага эришиш учун шаҳар иқтисодиёти тузилишини ўзгартириш зарур, деди брифингда шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев. Агар ҳозирда асосий даромад савдо тузилмаларидан келаётган бўлса, эндиликда бутунлай бошқа сектор ривожига эътибор қаратиш лозим. Бу, шаҳар раҳбари фикрича, 10 та йўналиш: кино, анимация, балет, мода, киберспорт, архитектура ва бошқа креатив соҳалар.
Бақитжан Сағинтаев, Алмати шаҳар ҳокими:
- Биз шаҳримиздаги барча креатив саноат вакилларини тўпладик ва кенгаш туздик, ҳаракатга тушдик: нимадан ва қандай бошлаймиз? Ва шунга қарор қилдикки, 8 та туман бор, уларнинг ҳар бирида креатив хаб бўлиши зарур, ўша ердаги ёшлар шаҳар бўйлаб излаб юрмасин. Биз Алатау туманидан бошладик, бу янги Алмати, бу ерда жуда мос уч қаватли бино борлиги маълум бўлди. Мана шу бинони креатив хабга айлантиришга қарор қилдик.
Бугунги кунда мазкур хаб мингга яқин одамни қабул қилмоқда. Айни пайтда, Қозоғистондаги илк креатив саноат бошқармаси вакиллари янги лойиҳалар устида иш олиб боряпти. Мисол учун, трамвай депосининг янги дизайни ва бошқалар.
Хуршида Абдуллаева таржимаси