Астанада Сomic
Сon халқаро фестивали якунланди. Меҳмонлар ва иштирокчилар учун аниме,
комикс, видеоўйинлар, кинематограф саноатига бағишланган уч кунлик байрамга айланган анжуман тўлақонли
дастури билан ҳайратлантирди. Ундаги энг ёрқин воқеа бош хедлайнерлар,
шу жумладан, Галактика соқчиси Майкл Рукер билан учрашув бўлди. У телеканалимизга берган эксклюзив интервьюсида таъкидлашича, бундай кенг кўламли тадбир креатив саноатни ривожлантиришга ёрдам бериши шубҳасиз.
Майкл Рукер, актер, хедмейкер Сomic Сon Astana:
- Биз кино компьютер графикаси, махсус эффектлар воситасида комикс персонажларига янгича
ҳаёт бахш этамиз. Ҳозир киносанъатининг ушбу йўналишида илгарилаш мавжуд. Яъни янги суперқаҳрамонларга
талаб бор. Шу билан бирга,
анъанавий классик кино ҳам унутилмайди.
Ҳозир актёрлар, режиссёрлар, сценарий муаллифлари давр билан ҳамнафас ҳаракатланишмоқда.
Таъкидлаш лозимки, комикслар муаллифлари хиёбонида янги персонажлар нақадар хилма-хил эканлигини кўриш мумкин. Уни Астана Comic Con ташкил қилди. Унда турли, хорижий ва маҳаллий мусаввирларнинг ижод намуналари бор. Қозоғистонда комикслар ушбу санъат мухлисларининг кўнглига йўл топди.
Айгерим Абдраманова, анимация студияси продюсери:
- Биз «Адамтас» ва «Ёшлик палласи» комиксларинитақдим этдик.
Улар қозоқ ва инглиз тилларида,
Comic Con учун махсус
келтирдик. Яқинда онлайн-версия чиқади.
Рустем Сламхан, киностудиянинг маркетинг директори:
- Ҳозир «Ўтмиш ботири» фильмини суратга оляпмиз.
Бу иш ниҳоясига етаётир, декабрда тақдимоти
ўтказилади. Премьера доирасида комикс-версия яратилади.
Хорижий бестселлерларнинг афсонавий қаҳрамонлари қозоқ тилида ҳам гапира бошлади. Нашриётлар
китоб ва комиксларнинг таржимаси ҳақида гапиришди.
Аблай Султан, нашриёт таржимони, рассом:
- Компаниямиз қозоқ
ўқувчисига тушунарли бўлиши учун жаҳон бестселлерарини қозоқ тилига таржима
қилади. «Гарри Поттер»нинг 7 қисмини таржима қилдик. Унга талаб катта.
Астана Comic Conи гик-маданиятга қизиқиш ортиб
бораётганини кўрсатади. Жорий йилда фестивалга 70 минг одам келди. Ташкилотчилар
келгуси йилда ҳам шу каби тадбир ташкил эта олишларига умид қилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.