Абай номли
Қозоғистон Педагогика миллий университетида Совет Иттифоқи қаҳрамони Малик Ғабдуллин аудиторияси очилди. Олим, уруш қатнашчиси бўлган ёзувчи ушбу таълим даргоҳини
тугатган, кейинчалик 12 йил давомида уни бошқарган. Таълим даргоҳидан 200 нафар талаба ва ўқитувчи фронтга кетган. Унинг битирувчиларидан тўққизтаси Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонини олди. Университет ҳудудида улар хотирасига «Жасоратга таъзим» мемориал тахтаси
ўрнатилди.
Болат Тлеп, Абай номли Қозоғистон Педагогика миллий университети ректори:
– Университетимиз биринчи қозоқ олий ўқув
юрти бўлган. Бизнинг мақсад - фронтга кетган барча битирувчилар, талаба ва ўқитувчилар хотирасини ёд этиш. Намуна
олишлари учун ёшларга, ҳозирги шогирдларимизга уларнинг фидокорлиги ҳақида
ҳикоя қилиш.
Қизил Ўрда вилоятида Совет Иттифоқи қаҳрамони Таимбет Кўмекбаев шарафига мемориал ўрнатилди. Уруш қатнашчиси унутилмаслиги учун ёдгорлик унинг қадрдон қишлоғига қўйилди. Фахрий урушдан кейин қишоқ хўжалиги соҳасида ишлаган. Меҳнат қаҳрамони унвони олган.
Талдиқўрған кўчаларидан бирига эса Совет Иттифоқи қаҳрамони Сағадат Нурмағамбетов номи берилди. Халқ қаҳрамони, Қозоғистоннинг биринчи мудофаа вазири мамлакат Қуролли кучларини шакллантиришга катта ҳисса қўшди. Мустақилликнинг илк йилларида армияни ривожлантириш учун пойдевор қўйди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

