Янги ишланма – илғор бешликда

Янги ишланма – илғор бешликда

Австриянинг StartUs Insights майдончаси рейтингида 2,5 миллиондан зиёд ишланма бор. Танлаб олинган стартаплар орасида аутистик спектр, инсульт ташхиси, Альцгеймер касаллигини дастлабки босқичида аниқлаш, қоқшолни скрининг қилиш билан шуғулланувчи лойиҳалар мавжуд. Унда корхона ташкил қилинган сана, жойлашган ўрни, жалб этилган молия ва бошқалар ҳисобга олинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Қозоғистонга қарашли medtech-лойиҳа мия ташхиси бўйича дунёда энг илғор ишланмалар бешлигига киришдан ташқари, жадал ҳисоб-китоб борасида инновациявий ечим таклиф этувчи стартаплар учун яратилган Intel дастурига ҳам аъзо бўлган. Натижада, жамоа кенг маълумотлар, эксклюзив таълим дастури, экотизимга аъзо бўлиш имкониятига эга бўлади. Айни вақтда, ҳисоб инфратузилмаси, хусусан, дастурий қурилмалар, кредитлар, экспертлар ёрдамидан фойдалана олади. Жаҳон гиганти қозоғистонликларга маҳсулотни илгари суришда кўмаклашиш ниятида. Ҳозирча бу стартап мазкур дастурда қатнашаётган юртимизнинг биринчи ва ягона лойиҳаси.

ЖАНДЎС ЕМБЕРГЕНОВ, ЖАРАЁНЛАР ДИРЕКТОРИ:

- Улар ментор тақдим этади, у эса сунъий интеллект, машина таълими каби йўналишларда технологияни яхшилашда ёрдам кўрсатади. Ҳисоблаш қувватларидан фойдаланишга кўмаклашади. Ўзидаги ечимларни бепул тақдим этади. Бу уларнинг техник ёрдам босқичи. Айни вақтда бошқа акселератлари ҳам мавжуд. 

Таъкидлаш лозимки, тиббиёт технологиялари соҳасидаги Қозоғистон ишланмаси инсультни 10 дақиқада аниқлай олади. Лойиҳа республикадаги 26 та ихтисослашган марказда қўлланмоқда. Келажакда бундай дастурни барча шифохоналарга ўрнатиш режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, мазкур стартап Ўзбекистон шифохоналарида ҳам пилот тартибида ишлаяпти.

ЖАНДЎС ЕМБЕРГЕНОВ, ЖАРАЁНЛАР ДИРЕКТОРИ:

- Инсульт олгани тахмин қилинган одам МРТ ва КТ-ускуналари мавжуд инсульт маркази ёки бошқа клиникага тушгач, КТ-ускунада сурат олинади. Бизнинг дастуримиз ўрнатилган инсульт марказидаги КТ-ускуна суратни серверимизга автомат шаклда юборади. Сунъий интеллект ўз алгоритми ёрдамида 3 дақиқа давомида суратни таҳлил қилади, натижани мобиль иловага ёки врачлар ва радиологларнинг ДЕСТОП иловасига узатади.

Тиббиёт учун сунъий интеллект яратган қозоғистонлик ижодкорлар АҚШ инвестициявий бозорига кўз тиккан. Улар стартап-ҳамжамият ёрдамини олиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси