Партия номи ўзгришига экспертлар нима дейди

Партия номи ўзгришига экспертлар нима дейди

«НурОтан»ни «Аманат»га ўзгартириш – ташкилотда юз берадиган ўзгаришлар дебочаси. Қозоғистон экспертлари фикрича, партиядаги ўзгаришлар унинг раҳбарияти ижтимоий фикрларга қулоқ солаётганини, халқ билан мулоқот ўрнатиш бўйича ишларни фаоллаштириш ниятида эканлигини кўрсатади.

Жулдизай Исқақова, Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти аналитиги:

- Ташкилотнинг кучли томонларидан бири – унинг кенг базага эгалиги, кўп сонли электорати мавжудлиги эди. Заиф томони эса, «Нур Отан» партияси ҳаддан зиёд бюрократияга берилиб кетганди, бу биринчидан, иккинчидан, у кўпчилик манфаатларини ҳимоя қилмасди, буни январь воқеалари кўрсатиб берди. Биз партия-сиёсат майдони либераллашишини кўриб турибмиз. Тобора кўпроқ янги сиёсий партиялар пайдо бўлади. «Нур Отан» фаол ишлай олиши учун, биринчидан, партия аъзоларини сақлаб қолиши, улар билан фаол ишлаши керак. бунинг учун ёндашув ўзгариши шарт.

«Аманат» партияси ҳамма нарсани янгидан бошлаш, янги партиявий ташкилий-мафкуравий иш юритиш имкониятига эга. Евроосиё интеграцияси институти директори Уразғали Сельтеевнинг фикрича, биринчи навбатда йўлга қўйиш керак бўлган нарса – коммуникациялар ўрнатиш.

Уразғали Сельтеев, Евроосиё интеграцияси институти директори:

- Партия ва сайловчилар ўртасида муносабатлар, партиядан сайланган депутатлар ва электорат билан, марказий девон ва филиаллар билан коммуникациялар муҳим. Буларнинг барчаси муаммолигича қолаётган нуқталар. Трансформациянинг асосий мазмуни шунчаки логотип, ном ўзгартириш эмас, ёндашувларни ўзгартириш билан ҳам боғланиши зарур. Шу жумладан, одамлар янгиланиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси