Қозоғистон ва Корея ўртасида маданий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон ва Корея ўртасида маданий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Қозоғистонда жаҳонга машҳур корейс рассоми Пак Дэ Соннинг «Абадият» кўргазмаси очилди. Мўйқалам устасининг кўчма экспозицияси Миллий музейда намойиш этиляпти. Унда Тонгги мусаффолик мамлмкати тасвирий санъатининг энг ёрқин намуналари тўпланган. Кўргазмада рассомнинг жами 20 иши, асосан пейзажлари қўйилган. Экспозиция Қозоғистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига ва икки давлат ўртасида эълон қилинган маданий дурдонанларни баҳам кўриш йилига бағишланган. Тез кунларда республикалар қатор қўшма тадбирлар ўтказиш ниятида. Улар қаторида бир қанча кўргазмалар бор. Шу жумладан, бир экспозицияда анъанавий болалар либослари тўғрисида, бошқасида Пэкче қироллиги маданияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин.

Ли Херан, Қозоғистондаги Корея маданият маркази директори:

- Шанба куни соат 17:00 да марказимиз сайтида Сеуль арт-маркази артистлари ижросида «Жаннатдаги рақс» балети онлайн-трансляциясини томоша қила оласиз. Постановка Корея мустақиллиги учун курашган жасур инсонлар ҳақида ҳикоя қилади. 8 сентябрда биз ҳосил байрами ташкил этамиз. Кейинги куни «Астана Опера» театрининг 10-юбилей мавсуми очилиши муносабати билан жаҳонга машҳур корейс сопраноси Чо Суми иштирокида «Гало-Опера» классик кечаси ўтказилади. Ушбу ва бошқа маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни расмий сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқларда ўқий оласиз.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳамжамият корейс миллий таомларини татиб кўради, кулинария мастер-классларида, корейс тили ва анъанавий рақслар клублари ишида қатнаша олади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.