Қозоғистон ва Қатар ўртасида ҳамкорлик кенгаймоқда. Ўзаро
авиапарвозлар сонининг ортиши ҳам бу ишга ҳисса қўшади. Саноат ва инфратузилмавий
тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра,
томонлар тегишли меморандумни имзолади. Астана-Доха ва Алмати-Доха йўналишларида бўладиган
парвозлар сони икки марта - ҳафтасига 7 тадан 14 тага кўпайди. Юк ташувчи самолётлар сони ҳафтасига 10 тага ортади. Бу кўрсаткич ҳафтасига 38 тага етиши ҳам мумкин. Қатар авиаташувчиси берган маълумотга кўра, Қозоғистонга кенг фюзеляжли «Боинг-Дримлайнер» типидаги самолётлар учиши кўзда тутилган. Экспертлар фикрича, рейслар сони ортиши, парвозлар географиясининг кенгайиши мамлакатлар ўртасида тадбиркорлик
ва туристик ҳамкорлик
ортишига олиб келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси