ҚСТИ таҳлили қозоғистонликларнинг кайфияти яхшилигини кўрсатди

ҚСТИ таҳлили қозоғистонликларнинг кайфияти яхшилигини кўрсатди

Қозоғистонликларнинг кўпчилиги келажаги ёрқин бўлишига ишонади. Фуқароларнинг 66 фоиздан кўпроғи 2024 йилни яхши кайфиятда тугатаётганини таъкидлаган. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти тарқатган ижтимоий анкета шундай натижа берди. Экспертлар барча минтақаларда яшовчи 8 минг одамнинг жавобини таҳлил қилди. Маълум бўлишича, респондентлар Президент фаолиятини, мамлакатнинг стратегик йўналишини маъқуллайди. Кўпчилик мамлакат аҳолисини яхлит бир халқ, деб ҳисоблайди. Халқни бирлаштирувчи фактор сифатида анкета тўлдирган одамларнинг 46 фоизи аввало паспортни кўрсатган. Кейинги фактор - умумий тарих, умумий тил . Кўпчилик учун оила энг асосий қадрият. Ундан кейинги ўринда иш, жамоа, дўстлар турибди. Ёшлар бўш вақт жуда муҳимлигини таъкидлаган. Экспертлар фикрича, буларнинг ҳаммаси жамиятнинг ўсиши-ривожланиши учун хизмат қилади.

Салтанат Ермаханова, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи:


- Айниқса, ёшларнинг кайфияти жуда яхши эканлигини таъкидлай оламан. Улар йилнинг жуда яхши ўтганини ёзишган, келажак ёрқинлиги сифатида эса аввало эл-юрт фаровонлигини кўрсатишган. Иш ўрни бўлиши, саломатлиги панд бермаслигига умид қилишадиШу каби маълумотлар келажакка ишонч юқори эканлигини кўрсатиб турибди. Умуман олганда, Қозоғистон аҳлининг кайфияти яхши, ўзлари ва оиласи учун жорий йил муваффақиятли ўтганини, келаси йилдан ҳам умидлари катталигини таъкидлашган.

Абдумалик Сарманов таржимаси