Қозоқ маданияти дунёда танилади

Беназир қозоқ маданияти ва мамлакатимизнинг иқтидорли артистлари халқаро даражада эътироф топади, улар ҳақида бутун дунё гапиради. Мейрамбек Назарғўжаевнинг бунга ишончи комил. Дания қироллик театрида санъатини намоён этаётган юртдошимиз бунинг учун бор кучини беришга тайёр. Лекин ҳар қандай алмашинув адолатли бўлиши керак. Шунинг учун у қозоқ балетига Европанинг энг яхши анъаналарини олиб келиш ниятида. Таъкидлаш лозимки, Алмати артист хореография билим юртини тугатган, сўнг Москвада ўқиди, кейин эса хорижий театрлар саҳналарини забт этди. Ҳозир эса жаҳоннинг энг қадимий ва машҳур театрларидан бирида, Данияда маҳоратини чархлаяпти. 

Мейрамбек Назарғўжаев, Дания Қироллик Театри балет артисти:

– Қўлимни кўксимга қўйган ҳолда айта оламанки, келажагимни Қозоғистон билан боғлаганман. Шунинг учун хорижда орттирган бор тажрибамни ҳамюртларим, ёш балет артистлари билан баҳам кўришни истардим. Уларни касб сирлари билан таништиргим келади. Бу билимларни эса мен жаҳонга машҳур хореографлардан, биринчи рақамли устозлардан олганман. Қозоғистон саҳнасида ҳам янги асарлар қўйишни истайман. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.