Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, унинг доирасида юқори экспорт салоҳиятига эга 110 та компания саралаб олинади. Уларга халқаро савдо майдончалари орқали янги бозорларни эгаллаш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Бугунги кунда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган товарлар учун устувор йўналишлар анча кенгайди. Россия, Хитой, Ўзбекистон, Озарбайжон каби анъанавий мамлакатлар қаторига Туркия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Вьетнам киритилди. 2022 йил якунига кўра, QazTrade дастури иштирокчилари 700 миллион доллардан зиёд қийматга эга узоқ муддатли шартнома тузган. Улар маҳсулоти шу кунларда Россия, Хитой, Марказий Осиё, Яқин Шарқ давлатлари бозорларига муваффақиятли экспорт қилинмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси