Жорий йилнинг
дастлабки 8 ойи давомида Қозоғистондан хорижга умумий қиймати 30 миллиард доллар
бўлган 47 ярим миллион тонна «қора олтин» жўнатилди. Шу тариқа, нефть экспорти
ҳажми салкам 3 фоизга ортди, дея маълум қилди Миллий статистика бюроси. Хомашёни
энг кўп миқдорда Италия сотиб олди. Жанубий Корея, Нидерландия ва Хитой ҳам
йирик харидорлар қаторида бор. Қозоғистондан Руминия, Франция, Греция,
Сингапур, Швейцария ва Исроилга экспорт қилинадиган нефть ҳажми ҳам ортди. Энергетика
вазирлиги берган маълумотга кўра, 2023 йилнинг 8 ойи давомида 51 ярим миллион
тонна «қора олтин» қазиб олинди, йил охиригача бу кўрсаткич 90 миллион тоннага
етиши прогноз қилиняпти. Экспорт ҳажми 70 миллион тоннадан ошиши
режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.