Қозоғистонда денгиз орқали юк ташув ҳажмини ошириш кўзланган. Манғистау вилоят ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, келаси йилнинг биринчи ярмида Қуриқдан Озарбайжоннинг Алят портигача бўлган йўналишда иккита паром ишга тушиши режа қилинган. 2027 йилга бориб эса улар сони олтитага ортиши мўлжалланган. Бу Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг самарадорлигини оширишга замин ҳозирлайди. Дарвоқе, йўлакнинг асосий бўғини - Ақтау порти. Евроиттифоқ уни ривожлантиришга грант ажратган. 10 миллион евро иккита причални узайтиришга, шунингдек, юкларни тушириб-ортиш учун об-ҳаво шароитларига чидамли кранлар сотиб олишга йўналтирилади. Модернизация денгиз бандаргоҳининг ўтказув қувватини оширади ва бир пайтда тўртта тўла ўлчамли кемага хизмат кўрсатиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

