Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев аграр бизнес вакиллари билан учрашувда шуни таъкидлади. Президент Ҳукуматга қишлоқ хўжалиги соҳасини синчиклаб текширишни топширди. Аграр бизнес вакиллари ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва янги агромаҳсулотлар чиқариш, шакар чиқаришни кенгайтириш, уруғчилик, чорвачилик ва ветеринария тўғрисида гапирди. Учрашув иштирокчилари ички бозорни маҳсулот билан тўйинтириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш масаласини тилга олди. Корхона раҳбарлари агросаноат мажмуасига маблағ ажратиш ва уни самарали ишлатиш, ер ва сув адолатли тақсимланиши масаласини ҳам тилга олди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили аграр соҳада ўсиш 9 фоизни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси