2025 йилда «Астана» халқаро молия маркази 7,2 миллиард доллар инвестиция жалб қилди

2025 йилда «Астана» халқаро молия маркази 7,2 миллиард доллар инвестиция жалб қилди

2025 йилда «Астана» халқаро молия маркази майдончаси орқали 7 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. АХММ бошқарувчиси Ренат Бектуров Қозоғистон Президентига берган ҳисоботига кўра, марказ иш бошлаганидан буён жами 21 миллиард доллар инвестиция келтирди. Айни вақтда, марказ иштирокчилари мамлакат бюджетига 284 миллиард тенге солиқ тўлади. Маблағнинг ярми ўтган йили тўланди. 2025 йилда яна 1 минг 800 та янги компания АХММда рўйхатдан ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга AIX биржаси фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди. Унда сўнгги икки йилда 4 миллиард доллардан зиёд савдо бўлди. АХММ Суди ва Халқаро арбитраж маркази ўтган йили 1 минг 600 та ишни кўриб чиқди. Марказ бошқарувчиси янги лойиҳалар, шу жумладан, авиация, геологоразведка, креатив саноат йўналишларидаги ишга тушаётган ташкилотлар бўйича ҳам атрофлича маълумот берди.

Ренат Бектуров, «Астана» халқаро молия маркази  бошқарувчиси:

– Давлат раҳбари АХММни ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди. Шу жумладан, марказнинг халқаро даражада иш тутиши, бошқариш муҳитини такомиллаштириш, мамлакатга капитал келиши учун энг қулай шароитлар яратиш, Қозоғистон молия бозори ривожланиши учун АХММ тажрибасини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси