Чексиз имкониятлар денгизи

Чексиз имкониятлар денгизи

Қосим-Жўмарт Тўқаев соҳил давлатларининг олтинчи саммитида Каспийбўйида озиқ-овқат хаби ташкил этишни таклиф қилди. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги товар айланмасини кенгайтиради. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун логистика инфратузилмалари зарур. Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилгани каби, Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва сотиш тизимига эга улгуржи тақсимот марказлари қурилиши бошланган.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Бу марказлар Каспийбўйи озиқ-овқат хаби билан тизимли интеграция қилиниши фермерлар, улгуржи олувчилар, юк ташувчилар, сотувчи ва харидорлар ўртасида самарали кооперация тизимини йўлга қўя олади. Энг муҳим, тизим еткзаиб берилган барча маҳсулотлар сотилишини таъминлайди.

Бунинг учун эса транзит оқимлар ривожланиши керак, дея таъкидлади Қозоғистон етакчиси. У «Қозоғистон-Туркманистон-Эрон» темир йўли салоҳиятига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, «давлатлар бешлиги» Каспий экотизимини сақлаб қолиш мақсадида бирлашиши зарур. Ер ости бойликларидан фаол фойдаланиш ва захираларни ташиш экологияга зарар етказиши мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.