Қозоғистон асал экспортини кенгайтиради

Қозоғистон асал экспортини кенгайтиради

Шарқий Қозоғистон асалиричилари маҳсулот экспортини кенгайтириш ниятида. Бунинг учун улар ишлаб чиқариш ширкатларига бирлашмоқда. Жорий йилда товар ишлаб чиқарувчилар хорижлик истеъмолчиларга жами 120 тонна маҳсулот етказиб беради. Лекин мамлакат ички бозорга зарари тегмаган ҳолда минг тоннагача асал экспорт қилиш салоҳиятига эга. Таъкидлаш лозимки, республика 2021 йилда чет элларга 83 ярим минг килограмм асал сотган ва 33 миллион тенге даромад олган. Қозоғистон маҳсулоти асосан Ўзбекистон, Монголия, Хитой, Сингапур ва Японияга жўнатилади.

Алексей Қасимбаев, асаларичи:

- Асалари оилаларини кўпайтириш масаласи ҳам кўриляпти. Кичик корхоналар саноат асосида ишловчи йирик асаларичилик хўжаликларига айланаяпти.  Самарадорлик ва технологик таъминот кенгаяди. Авваллари, масалан, уч рамкали асал сиққич қўл кучи билан ишларди. Ҳозир 4-6-8-56 рамкалилари бор, улар автоматлаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.