Иккита коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси намуналари охирги клиникагача бўлган синовлардан ўтяпти. Шу кунларда уларнинг самарадорлигини Дори-дармонлар Миллий экспертиза маркази текширяпти. Бу ҳақда ўз Facebook саҳифасида Вакцинология халқаро маркази директори Қайсар Табинов маълум қилди. Улардан биринчиси – Қозоғистон ва Австралия мутахассислари меҳнати маҳсули. Бурунга томдириладигани иккинчи вакцина эса Огайо университети билан бирга ишлаб чиқилган.
Қайсар Табинов, халқаро вакционология маркази директори:
- Биз бунгача мазкур вакциналарни кичик лабораторияларда турли ҳайвонларда текширдик. Хавфсизлигига ишонч ҳосил қилдик. Энди эса препаратлар якуний клиникагача синовлардан муваффақиятли ўтишига ишонамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси