Маймун чечаги туфайли Қозоғистон чегараларда назоратни кучайтирди. Шу жумладан,
аэропортлар ва чегарадан ўтиш жойларида ҳам. Касаллик тарқалган мамлакатлардан
келаётган фуқароларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Республика Соғлиқни сақлаш
вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатга инфекция кириб келиши олдини олиш
учун қатор чора-тадбирлар кўриляпти. Республикада ҳозирча
маймун чечагига чалиниш ҳолатлари кузатилмади. Қозоғистонликларга эндемик мамлакатлар
сафарга чиққанда эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади. Шу жумладан, беморлар ва турли жониворлар билан контактга киришмаслик, заруратга
кўра қўлқоп ва муҳофаза кийимларидан фойдаланиш, шахсий гигиена қоидаларига
риоя этиш лозим. Тошма
тошганида ёки ҳарорат кўтарилганида врачларга мурожаат этиш шарт. Эслатамиз, Бутунжаҳон
Соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги эпидемиясини
бутун дунёга хавф солаётган фавқулодда ҳолат, деб
эълон қилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси