Нур-Султон аввалгидек «қизил зона»да қолмоқда. Пойтахт хасталик тарқалиши бўйича антирейтингда етакчи – бу ерда сўнгги 24 соат ичида COVID-19 ташхиси 413 кишида тасдиқланган. Ўтган сутка давомида Қозоғистонда жами 1 минг 248 беморда ПЗР-тест ижобий натижа берган. Ўсиш бўйича иккинчи ўринда – Қарағанди вилояти, бу ерда 146 та ҳолат қайд этилган. Кейинги ўринда турган Алматида беморлар сони 117 тага ошган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан бери республикада хасталик юқтирганлар сони 411 мингтага етган. Мамлакатда жами 1 миллион 753 минг 969 юртдошимиз вакцинанинг ҳар иккала компоненти билан эмланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси