Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши қайта эмлаш кампанияси бошланди. У икки босқичда ўтказилади. Биринчи навбатда ковидга қарши препаратнинг қўшимча дозасини тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, тиббий-ижтимоий ва ёпиқ болалар муассасалари мутахассислари, шунингдек, кучишлатар тузилма вакиллари қабул қилади. 60 ёшдан катталар ва антитаначалар бўйича тести салбий натижа берганларга ҳам ревакцинация учун рухсат берилади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, биринчи босқичда деярли бир миллион нафар юртдошимиз қўшимча дозани олиши режалаштирилган. Иккинчи босқичда эса олти миллиондан кўпроғи.
Хуршида Абдуллаева таржимаси