Вакцинация ҳақида мифлар: эксперт фикри

Вакцинация ҳақида мифлар: эксперт фикри

Коронавирусга қарши вакцинация ҳеч қандай касаллик келтириб чиқармайди, бепуштликка олиб келмайди ва ДНКни ўзгартирмайди. Эмлаш атрофидаги миш-мишлар ҳақида тиббиёт фанлари доктори, врач-инфекционист Лаззат Ералиева маълумот берди. Унинг таъкидлашича, COVID-19 га қарши вакцинанинг хавфсизлиги кўплаб тадқиқотлар давомида илмий жиҳатдан асосланган. Препарат туфайли касалликлар ривожлангани ҳақида маълумот йўқ. Ёнгинамизда катта хавф солиб турган коронавирус мавжуд экан, ҳар хил эҳтимоллар билан бош қотириш керак эмас, дейди врач. Эмланиш хасталаниш эҳтимолини 3 марта камайтиради. Энг муҳими, препарат ўлим ҳолатларининг олдини олади. Гап шундаки, ҳар куни мазкур инфекция туфайли мамлакатда 100 дан ортиқ одам жон беряпти.

Лаззат Ералиева, тиббиёт фанлари доктори, инфекционист:

- Вакцинация энг аввало вужудимизда хотира ҳужайралари пайдо бўлиши учун керак. Яна бир марта вирус билан тўқнашганда, касаллик юққан тақдирда, ана шу ҳужайралар хавфни дарҳол баҳолайди. Организм жадал зиддитаначалар ишлаб чиқара бошлайди. Қаршилик кўрсатади. Одам хасталанган тақдирда ҳам, дардни енгил ўтказади.