Қозоғистонда йил бошидан буён 21 турдаги юқумли касалликлар, шу жумладан,
коронавирусга чалиниш ҳолатлари анча пасайди. Давлат бошлиғи қабулида Соғлиқни сақлаш вазири мана шундай маълумот берди. Ақмарал
Алназарованинг айтишича, тиббий хизматлар сифати ва ҳамёнбоплигини оширишга
катта эътибор бериляпти. Дастлабки ва стационар тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари
ва ташхис, даволаш стандартлари такомиллаштириляпти. Президентга 2025-2030 йилларга мўлжалланган соғлиқни сақлаш
соҳаси инфратузилмаларини ривожлантириш стратеги режаси ҳақида
маълумот берилди. Қабул қилинган концепция асосида соғлиқни сақлаш
тизими самарадорлигини оширишга йўналтирилган 34 та
асосий режа рўёбга чиқарилади.
Ақмарал Алназарова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазири:
– Тиббий хизматлар сифати ва ҳамёнбоплиги, дори-дармонлар ва тиббий ускуналар самарадорлиги ва харидларнинг шаффофлиги муҳокама қилинди. Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими устидан назоратни кучайтиришга қаратилган замонавий рақамли технологиялар жорий этилиши масаласига эътибор қаратилди. Президент соғлиқни сақлаш тизимини айнан беморлар манфаати йўлида тартибга келтириш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш кераклигини таъкидлади. Ажратилган маблағлар шаффофлиги ва самарадорлиги, халқаро стандартлар асосида соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш сифатини ошириш масалалари кўрилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси