Қозоғистонда тўлиқсиз иш куни бўйича ишловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи меъёрлар қонун даражасида кучга кирди. Бугун Парламент Сенати тегишли конвенцияни ратификация қилди. У халқаро даражада барча ходимлар тенг ҳуқуқларга эга бўлишини таъминлашни кўзда тутади ва иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларига тааллуқли бўлади. Фақат айрим корхоналар ва маълум тоифага мансуб ходимлар бундан мустасно. Таъкидлаш лозимки, мазкур конвенция 1994 йил июнида Халқаро Меҳнат ташкилоти Бош анжуманида қабул қилинган.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Конвенция тўла бўлмаган иш куни шароитида меҳнат қилаётганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Маош олиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, ижтимоий таъминот, йиллик ҳақ тўланадиган таътил, шунингдек, касалликка чалинганида ишга чиқмасликни кўзда тутади.
Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг тўртинчи чорагида турли соҳалардаги 470 минг ходим тўлиқ бўлмаган иш куни тартибида меҳнат қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси