Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги кенгаяди

Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги кенгаяди

Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуровни қабул қилди. Томонлар Қозоғистон Президентининг Москвага арафаси олдидан мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини кўриб чиқишди. Давлат раҳбари таъкидлашича, келгуси йилларда томонлар товар айланмасини 30 миллиард долларга етказиш ниятида. Россия Қозоғистон иқтисодига киритилаётган инвестиция ҳажми ва суръатлари бўйича пешқадамлардан бири. 2024 йилда бу кўрсаткич 4 миллиард долларни ташкил қилди. Денис Мантуров Россия томонининг икки томонлама алоқаларнинг кенгайтириш истагини билдирди. Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев уни мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси