Давлат раҳбари ФВВ вазирини қабул қилди

Давлат раҳбари ФВВ вазирини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Фавқулодда вазиятлар вазирини қабул қилди. Сирим Шарипхановга турли фалокатларни камайтириш вазифаси топширилди. Давлат раҳбарига вазирликда олиб борилаётган ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот берилди. Вазир маълум қилишича, фавқулодда вазиятлар сони ва кўлами кенгайиб бораётгани сабабли, давлат хизматлари асосий эътиборни унинг олдини олишга қаратиши керак. Қозоғистонликлар хавфсизлигини олдиндан таъминлаш учун мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгаришлар киритилади. Президентга моддий-техник таъминот ва қутқарувчилар ишида рақамлаштирилган хизматлардан фойдаланиш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида ҳам маълумот  берилди. Сирим Шарипханов ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларнинг ижтимоий ҳимояси даражаси кўтарилганини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси