Суд тизимида сунъий интеллект ишлатилади

Суд тизимида сунъий интеллект ишлатилади

Конституциявий суд судьяларига сунъиий интеллект ёрдам беради. «Ҳуқуқ орқали тинчлик ва келажак» халқаро конституциявий ҳуқуқ форумида қатнашаётган мутахассислар маълум қилишича бугунги кунда махсус портал ишлаб чиқиляпти. У материаллар топишга ёрдамлашади, хорижий конституциявий судлар ва халқаро ташкилотлар амалиётини ҳисобга олган ҳолда ечим қабул қилишда турли вариантлар таклиф қилади. Лекин охирги қарорни, аввал бўлгани каби, судьялар беради. Бундан ташқари, портал фуқароларнинг ариза бериш тартибини соддалаштиради. Ҳозир улар Е-otinish ва Egov орқали қабул қилитняпти. Келажакда улар бирлаштирилади.

Бақит Нурмуханов, Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари:

- Ҳозир умумий юрисдикция судларида сунъий идрок элементлари бор, ҳар бир судья арзларни таҳлил қилиш, мамлакатда ушбу тоифадаги суд ишлари қандай кўрилганини кузатиши мумкин. Биз мурожаатларни кўриб чиқишда, бошқа давлатлар конституциявий амалиётини, халқаро, суд, ҳуқуқ муҳофаза қилиш ташкилотлари, Қозоғистондаги турли уюшмалар ишини кўриб чиқишда шу каби ишларни йўлга қўямиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси