Қозоғистон
Марказий сайлов комиссияси Қурултой депутатлари сайловида қатнашувчи еттита партия рўйхатини рўйхатга олиш ишларини якунлади. Сайлов
кампанияси иштирокчилари таркиби узил-кесил аниқланди. Янги бир палатали
парламентдаги 145 ўрин учун 545 нафар номзод
даъвогарлик қилмоқда. МСК 69 нафар номзоди бўлган "Аул" партияси
ҳамда энг
кўп - 186 нафар номзод кўрсатган "Адолат" партияси рўйхатини тасдиқлади. Барчаси Конституция талабларига жавоб беради, аёллар,
ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мажбурий квотага риоя қилинган. Улар улуши 47 фоиздан ошади. Эслатамиз, аввалроқ
"Ақ жўл", Умуммиллий социал-демократик партия,
"Байтақ", Қозоғистон Халқ партияси ва Respublica партиялари рўйхатдан
ўтган эди.
Кейинги босқич - тарғибот кампанияси. У 23 июлдан 22 августгача давом
этади. Сиёсий партиялар ўз
сайловолди дастурларини тақдим этади, бутун мамлакат бўйлаб сайловчилар билан
учрашувлар ўтказади. 23 август куни қозоғистонликлар Қурултой депутатларининг
биринчи сайловида иштирок этади.
Рауан
Кенжеханули, «Адолат» партияси
сиёсий кенгаши бюроси аъзоси:
- Номзодларнинг 86 фоизи янги одамлар. Мамлакат учун муҳим бўлган барча тармоқлар, соҳалар вакиллари бор.
Қайрат Айтуғанов,
«Аул» партияси раиси:
- Рўйхатда тадбиркорлар, корхона раҳбарлари, давлат хизматчилари ва фуқаролик жамияти вакиллари бор. Мамлакатнинг 20 та минтақасига ташриф буюрамиз, сайловчилар билан учрашамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

