Йил охиригача Шимолий
Орол денгизига қўшимча 1,2 миллиард куб метр сув юборилади. Қозоғистон Сув захиралари ва ирригация вазирлиги амалга ошираётган
сув ҳавзасини тиклаш чора-тадбирлар туфайли Шимолий Орол сув ҳажмини
кўпайтириш, унинг шўрлигини камайтириш, экотизимни сақлаб қолиш ва минтақа балиқчилик хўжалигини ривожлантириш
учун янада қулай шароитлар яратиш режалаштирилган. Шу билан бирга, мамлакатимиз
Жаҳон банки билан ҳамкорликда Кўкарал тўғонини реконструкция қилиш лойиҳасининг
иккинчи босқичини тайёрлаяпти. Бу ишлар Сув захираларини бошқариш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси
доирасида амалга оширилмоқда.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон
Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Шимолий Оролдаги сув захираси 23,5 миллиард куб метрга етди. Кузда денгиз сатҳини кўтариш учун Чордара сув омборидан қўшимча сув чиқарилади. Иккинчи босқичда Кўкарал тўғонини реконструкция қилиш мўлжалланган. У икки метрга кўтарилгач, Шимолий Оролда яна 7 миллиард куб метр сув йиғиш мумкин. Натижада, ҳавзада 34 миллиард куб метр «оби-ҳаёт» жамғарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

