Қозоғистон Сенати раиси БМТнинг форумида қатнашди

Қозоғистон Сенати раиси БМТнинг форумида қатнашди

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибияти етакчиси Португалияга қилган хизмат сафари доирасида БМТ Тамаддунлар альянсининг 10-бутунжаҳон форумида қатнашди. Анжуманжа инсониятни ташвишлантираётган асосий муаммоларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди. Маулен Ашимбаев Қозоғистон фаол фойдаланаётган усуллар ҳақида гапирди. Мамлакат альянс дўстлари гуруҳи аъзоси сифатида тегишли ташаббусларни рўёбга чиқаришга мойиллигини таъкидлади. У Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди юртимизнинг маданиятлар ва динлар орасидаги мулоқотни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси эканлигини таъкидлади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибияти етакчиси:

- Қозоғистон  Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тинчлик ўрнатишни мақсад қилган янги умумжаҳон ҳаракати лозимлигини таъкидлади. Бу борада тинчлик, муроса ва ўзаро ишончни кучайтиришга мўлжалланган диний, сиёсий ва ижтимоий етакчиларнинг кучларини бирлаштириш муҳимлиги аниқ.

Қозоғистон Сенати спикери БМТ Бош котиби билан учрашди

Шунингдек, Сенат спикери форум майдончасида БМТ Бош котиби билан учрашди. Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишди. Антонио Гутерриш Қозоғистоннинг дунё миқёсида тинчлик ва барқарорликни таъминлашни кўзловчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси