Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқи ва ўз номидан қирол Фелипе VIга Испанияда юз берган табиий офат ва талофатлар муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси юборди. Давлат раҳбари жароҳатланганларнинг тезроқ оёққа туриб кетишини тилади. Эслатамиз, сўнгги ярим асрда юз берган энг кучли жалалар оқибатида Испания жанубий-шарқида 150 одам ҳалок бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.